Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Беларус спортчиларига Осиё ўйинларида қатнашишга рухсат берилмади

Россия ва Беларус спортчиларига Осиё ўйинларида қатнашишга рухсат берилмади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия ва Беларус спортчиларини 23 сентябрь куни бошланадиган Осиё ўйинларида иштирок этишга рухсат бермади.

«Осиё ўйинларида россиялик ва беларуслик спортчилар қатнашмайди. Бу ХОҚ қарори», - дейилади Осиё Олимпия кенгаши хабарида

Июль ойи бошида Осиё ўйинларида Россия ва Беларусдан 500 га яқин спортчи иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.

Осиё ўйинлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ва Олимпия ўйинларидан кейинги Осиёдаги энг йирик спорт мусобақасидир. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октабргача Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг