Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин қатнашган ўйинда хоккейчилар жанжаллашиб қолишди (видео)

Путин қатнашган ўйинда хоккейчилар жанжаллашиб қолишди (видео)

Фото: «Интерфакс»

Таниқли саксофончи Игорь Бутман ва Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин Сочида бўлиб ўтган Тунги хоккей лигасида муштлашиб кетишди. Бу ҳақда «Life» хабар бермоқда.

Кадрлардан кўриниб турибдики, рақиб дарвозаси олдида бир фурсат давом этган жанжалдан сўнг Бутман «Легенды хоккея» («Хоккей афсоналари») дарвозабони Дюминга ташланиб қолади. Рақиб ҳам индамай турмади, ўртада даҳанаки жанг бошланиб кетди. Уларни ҳакамлар ва бошқа ўйинчилар ажратиб қўйишларига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашмоқда. Унинг «Хоккей афсоналари» жамоасида мудофаа вазири Сергей Шойгу, ўтмиш хоккей юлдузлари Павел Буре, Вячеслав Фетисов, Александр Якушев, Валерий Каменскийлар ҳам шайба суришмоқда.

Ушбу ўйинда «Хоккей афсоналари» 14:7 ҳисобида ғалаба қозонган: голларнинг 10 тасини Путин киритган, Шойгуда эса хет-трик...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг