Президент маслаҳатчиси ўринбосари бодибилдинг федерациясига раҳбар бўлди
Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.
Йиғилишда дастлаб, шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Дмитрий Адисманнинг вице-президентликка ўтиши ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.
Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Одил Қаландарович Абдураҳмонов номзоди овоз беришга қўйилди. Номзод Конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди ва Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерациясининг раиси этиб сайланди.
Федерациянинг собиқ раҳбари Дмитрий Адисман эса унга ўринбосар сифатида ёрдам берадиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter