Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ПФЛ ходими: «Талабаларни стадионга олиб келиш учун отнинг калласидек юрак керак»

ПФЛ ходими: «Талабаларни стадионга олиб келиш учун отнинг калласидек юрак керак»

Фото: Диёр Имомхўжаев канали

ПФЛ ходими Диёр Имомхўжаев талабаларни стадионга мажбуран олиб келиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

— Изоҳларда мухлисларни стадионларга мажбуран олиб келиш ҳақида кўп гап боряпти. Сабабини тушунмадим. Мухлисларни мажбуран олиб келиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Масалан, «Пахтакор» стадионида мухлислар сони сезиларли кўпайди. Бу маркетинг ҳамда мухлислар фаолларининг тинимсиз ҳаракатидир. Улар олий ўқув юртлари ҳамда коллежлар билан яхши ишлаяпти. Ҳозирги кунда бирор талабани ўйинга мажбуран олиб бориш учун отнинг калласидек юрак керак, чунки бу ҳолат 2 дақиқа ичида бутун телеграмни айланиб чиқади.

Аммо ўйинлар анонси яхши бўлса, жамоа ТВ билан ҳамкорлик қилса, мухлислар учун шароитлар яратса, одамлар қизиқиб ҳам келиши мумкин. Айни кунларда «Пахтакор» стадионидаги муҳит ажойиб. Яқинларда ҳам VIP сектори ҳувиллаб ётарди. «Бунёдкор»га қарши учрашувни эса икки клуб президенти — Бобур Шодиев ва Улуғбек Ашуров тик туриб кузатди. Чунки одам кўп. Аммо ҳозирча «Пахтакор» мухлисларни мажбуран олиб келаётгани борасида бирор хабар ўқиганим йўқ.

Айтилмоқдаки, мухлислар билан ишлаш, уларнинг ичига кириб бориш шарт. Биз мухлислар учун ўйнаймиз, деган айримларнинг кўряпмиз нима учун ўйнаганини: тотализатор, футболчини сотиш, ўйинни бериш ва ҳоказо. Футбол мухлислар учун бўлганидан кейин, клуб уларни стадионга чорлаш устида иш олиб бориши керак. Бунинг миллион усули бор. Гап фақат шу ҳақда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг