Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пеналтини қайтарган дарвозабон вафот этди

Пеналтини қайтарган дарвозабон вафот этди

Белгияда «Винкель Спорт» ва «Вестросебек» ҳаваскор клублари ўртасидаги учрашувда 25 ёшли дарвозабон Aрне Эспил пеналтини қайтаргач, ўзини ёмон ҳис қилди ва майдонда ҳушидан кетди.

Дарвозабон пеналтини муваффақиятли қайтаргач, майсазорга йиқилди. Ўйин дарҳол тўхтатилди. Футболчига тўғридан-тўғри майдонда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шунга қарамай, ёш дарвозабон касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳозирда Эспилнинг ўлими сабаблари аниқланмоқда.

«Бу биз учун фожиа ва зарба. Aрненинг бутун умри клубда ўтди, уни жуда яхши кўришарди. У ажойиб йигит эди, ҳар доим дўстона ва бошқаларга ёрдам беришга тайёр эди. Бу ҳақиқатан ҳам қаттиқ зарба. Aввало, унинг оиласи учун, шунингдек, барчамиз учун», — дейди «Винкель Спорт» клуби спорт директори Патрика Ротсарт. 


                    
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг