Ўзбек хоккей клуби КХЛда қатнашиши мумкин
Ўзбек хоккей клуби Континентал хоккей лигасида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақида КХЛ вице-президенти Виталий Прохоров ва хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати вице-президенти Баходир Ғофуровлар хабар бериб ўтган.
Ўзбек клуби аввал қуйироқ лига ҳисобланадиган Олий хоккей лигасида иштирок этади. Шундан сўнг 2022 йилга бориб КХЛга ўтиш имкони пайдо бўлиши кутилмоқда.
"Ўзбекистон чемпионатида айни вақтда тўртта жамоа иштирок этмоқда. ОХЛ учун алоҳида янги клуб ташкил этилади. Айни вақтда бу жамоа учун хоккейчилар танлаб олинмоқда.
Ўзбек хоккейчиларидан ҳам кимдир таркибга тушиши мумкин. Лига даражаси жуда баланд, шу боис кучли ўйинчилар керак", - дейди Баходир Ғофуров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter