Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек шахмати оғир жудоликка учради

Ўзбек шахмати оғир жудоликка учради

Ўзбекистон шахмат федерацияси асосчиларидан бири, шахмат жонкуяри, ёшларнинг севимли устози Аҳмаджон Эркабоев 73 ёшида вафот этди.

Аҳмаджон Эркабоев 1948 йилнинг 1 августида Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент политехника институти, Москва автомобил йўллари институти ҳамда Россия ички ишлар вазирлиги академияларида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бошлаб, кейинчалик Тошкент шаҳар давлат автомобил инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги давлат автомобил назорати инспекциясида масъул лавозимларда ишлаган.

А.Эркабоев 1990-1996 йилларда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти сифатида юртимизда ушбу ақл-идрок спорти ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган.

У шахмат бўйича уч карра фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ҳамда кўплаб ёш ва иқтидорли шахматчиларнинг устози саналади.

Марҳумнинг жанозаси бугун, 23 ноябрь куни пешин намозидан кейин пойтахтимиздаги «Минор» жомъе масжидида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг