Ўйин пайтида тўпни ўпган футболчи жаримага тортилди
Эквадорда «Сосьедад Депортиво Аукас» клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Серхио Лопес мусобақа вақтида футбол тўпини ўпгани учун 1 минг евро миқдорида жаримага тортилди, дея хабар берди «Sport1» портали.
Таъкидланишича, ҳодиса ўтган ҳафта охирида содир бўлган. Аргентиналикнинг жамоаси CSD «Макара» клубини қабул қилган. Фақат Лопеснинг нима учун футбол тўпини ўпишга қарор қилгани номаълумлигича қолмоқда. Энг қизиғи, бу ўйинда у ҳам, жамоадошлари ҳам гол уролмаса-да, учрашув 1:0 ҳисобида «Сосьедад Депортиво» фойдасига ҳал бўлди: рақиб жамоа футболчиси ўз дарвозасини аниқ нишонга олиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал Эквадорда чемпионат ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли беш ойлик танаффусдан сўнг қайта тикланди. Шу вақт ичида лиганинг интизом қўмитаси гигиена қоидаларини бузганларга нисбатан бир қанча қатъий чоралар кўрди. Мисол учун, ўйиндан сўнг анъанавий равишда футболкасини алмашган беш нафар ўйинчи жаримага тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter