Осиё футболида «энг яхшилар» тақдирланди. Улар орасида ЎФА ҳам бор
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг «AFC Annual Awards» йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси» номинациясида Эрон ва Японияни ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди. Совринни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қабул қилиб олди.
Бошқа номинациялар ғолиблари:
Йилнинг энг яхши эркак футболчиси — Салим Ад-Довсари (С.Арабистони);
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Саманта Керр (Австралия);
Халқаро майдонлардаги энг яхши футболчи — Ким Мин Чже (Ж.Корея, Наполи/Бавария);
Йилнинг энг яхши эркак мураббийи — Хажиме Мориясу (Япония);
Йилнинг энг яхши аёл мураббийи — Шуи Кингхиа (Хитой);
Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (эркаклар) — Курю Матсуки (Япония);
Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (аёллар) — Маика Ҳамано (Япония);
Йилнинг энг яхши футзалчиси — Муслим Оладгобад (Эрон);
Йилнинг энг яхши минтақавий ассоциацияси — Марказий Осиё футбол ассоциацияси;
Йилнинг энг яхши ҳаками — Крис Бит (Австралия).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter