Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОФК расмий сайти Одил Аҳмедовни «ОЧЛ юлдузи» деб атади. Унинг 93 фоиз узатмаси аниқ чиққан

ОФК расмий сайти Одил Аҳмедовни «ОЧЛ юлдузи» деб атади. Унинг 93 фоиз узатмаси аниқ чиққан

Фото: ОФК расмий сайти

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ва Австралиянинг «Мельбурн Виктори» жамоаси ўртасидаги учрашув ҳақида мақола чоп этилди. Унда ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг шаънига илиқ фикрлар билдирилган.

«Fab Four» стадионида Халк, Оскар, Элксон ва Ву Лейнинг ҳаракатлари барчанинг мақтовига сазовор бўлди. Аммо бунинг замирида ярим ҳимоядаги футболчилар — Одил Аҳмедов ва Чой Хуикангнинг машаққатли меҳнати ётибди.

Икки марказий ярим ҳимоячи — Чой Хуиканг ва Одил Аҳмедов майдон марказида рақиб ҳужумларини бузиш ва ўз жамоаси жамоаси ҳужумларини ташкил қилиш, австралияликлар ҳимоясига мунтазам босим уюштиришда катта фаоллик кўрсатди.

Хусусан, Осиё чемпионлар лигаси юлдузларидан бири Одил Аҳмедов ўз ҳаракатлари билан жамоасига катта ёрдам беряпти. У сешанба куни 44 марта узатмани амалга оширган бўлса, уларнинг 93 фоизи аниқ чиққан. У шунингдек, дарвоза томон уч марта зарба йўллашга ҳам муваффақ бўлди», — дейилади манбада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг