ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти очиқ мулоқот ўтказади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва профессионал футбол лигаси раҳбарлари иштирокида 18 апрель куни «Спорт» телеканали орқали очиқ мулоқот ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, очиқ мулоқот «ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, олимпия терма жамоаси, болалар футболи, суперлига ва про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш» мақсадида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва «Спорт» телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган «Спорт клуб»нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини — футболга бағишланади.
Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни ЎФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёки қуйидаги электрон почтага жўнатишлари мумкин: [email protected].
Мухлислардан келган барча саволлар умумлаштирилиб, очиқ мулоқот давомида кўриб чиқилади ва ушбу саволларга жавоб бериб ўтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter