Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одил Аҳмедов: «Ўзбекистон терма жамоасига Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак»

Одил Аҳмедов: «Ўзбекистон терма жамоасига Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак»

Одил Аҳмедов

Фото: «rusfootball.info»

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Интерфутбол» газетасига интервью берди. У ўз сўзида Ўзбекистон терма жамоасига айнан қандай мураббий керак экани ҳақида фикр билдирган.

«Яқинда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашдим, турли мавзуларда суҳбатлашдик. Табиийки, миллий жамоага бош мураббий тайинлаш мавзусида ҳам фикр алмашдик.

ЎФФ раҳбари Осиё футболини яқиндан биладиган, жаҳон чемпионатида ишлаш тажрибага эга таниқли мураббий олиб келиш ҳаракатида. Айтишича, ҳозир музокаралар давом этяпти. Тез орада янгилик эшитсак, ажабмас.

Мана, Марокаш ва Эрон термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Менимча, шу ўйинлар муддатига қадар янги мураббий билан танишсак керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, кучли мутахассис тайинланиши тарафдоримиз.

Битта ёрқин мисол: италиялик Марчело Липпи Хитой термасини қисқа фурсатда кескин кучайтирди. Буни ҳамма кўрди. Тўғри, хитойликлар биз каби мундиалга чиқолмадилар. Лекин фикримча, Хитой жамоаси ўз потенциалидан юқорироқ натижага эришди. Оддий таққосласак, биз аслида Хитой термасидан сезиларли даражада кучлимиз. Лекин бу натижада акс этмади.

Эрон термаси муваффақиятида эса футболчилардан кўра, Карлуш Кейрушнинг ҳиссаси катта. Демоқчиманки, бизга ҳам Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак», — деди Одил Аҳмедов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг