Одил Аҳмедов Ливан ва Жанубий Кореяга қарши ўйнай олмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.
Кеча футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент—Сеул—Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олишди.
Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди.
Аммо таркибга киритилган уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Булар — терма жамоамиз сардори, яқинда «Шанхай СИПГ» таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда «Пахтакор» футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.
Демак, Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олишди:
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (Локомотив)
Элдорбек Суюнов (Пахтакор)
Ўткир Юсупов (Қўқон-1912)
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (Локомотив)
Даврон Ҳошимов (Навбаҳор)
Владимир Козак (Пахтакор)
Егор Кримец (Пахтакор)
Акмал Шораҳмедов (Пахтакор)
Ислом Тўхтахўжаев (Локомотив)
Достон Турсунов (Нефтчи)
Одил Ҳамробеков (Насаф)
Олег Зотеев (Локомотив)
Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев (Локомотив)
Достон Ҳамдамов (Анжи, Россия)
Азиз Турғунбоев (Навбаҳор)
Ҳусниддин Ғофуров (Локомотив)
Элдор Шомуродов(Ростов, Россия)
Отабек Шукуров (Шаржа, БАА)
Жавоҳир Сидиқов (Қўқон-1912)
Жалолиддин Машарипов (Пахтакор)
Ҳужумчи:
Бикмаев Марат (Локомотив)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter