ОАВ: Мессининг кейинги тақдири деярли ҳал бўлди
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси ёзги трансфер ойнасида «Aл-Ҳилол»га ўтади, деб хабар беради AFP.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумчининг трансфери «ҳал қилинган масала», аргентиналик футболчи «улкан» шартнома имзолашга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Мессига Саудия Aрабистонидан рекорд таклиф тушгани малум бўлди.
Футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Месси жорий мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter