«Хайр, футбол, хайр, Месси!»: Франция чемпионатини Россияга трансляция қилиш тўхтатилди
Франция профессионал футбол лигаси (LFP) россиялик транслятор билан шартномасини бекор қилди ва «Матч ТВ»га сигнал узатишни тўхтатди. Қарор 4 мартдан кучга кирди.
«Матч ТВ» бош продюсерининг ўринбосари Василий Конов францияликлар шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиб, сигнал узатишни тўхтатганини тасдиқлаб, LFPни шартнома шартларини бузишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА Россияга оғир санкциялар қўллаган: терма жамоа ва мамлакатнинг барча клублари халқаро турнирлардан четлатилган, Санкт-Петербург ЕЧЛ финалига мезбонликдан маҳрум этилганди.
Навбат россиялик футбол мухлисларига ҳам етиб келди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter