Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сеҳрли таёқча» «Манчестер Юнайтед»га янги бош мураббий бўлди

«Сеҳрли таёқча» «Манчестер Юнайтед»га янги бош мураббий бўлди

Фото: «Global Look Press»

«Манчестер Юнайтед» клуби ўз расмий сайтида жамоанинг собиқ футболчиси Оле-Гуннар Сульшерни янги бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 45 ёшли норвегиялик мутахассис билан мавсум охиригача келишувга эришилган.

Сульшер «МЮ» сафида 1996 йилдан 2007 йилгача тўп сурган. Мухлислар уни захирадан майдонга тушиб, гол урувчи «сеҳрли таёқча» сифатида яхши эслашади. У «МЮ» сафида 126 та гол урган. Олти бор Англия чемпионлиги, бир марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Оле-Гуннар Сульшер бугунга қадар Норвегиянинг «Мольде» клубини бошқариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» кеча, 18 декабрь куни Жозе Моуриньони бош мураббийликдан бўшатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг