Муҳим ўйин олдидан «Интер» бош мураббий билан шартномани узайтирди
«Интер» бош мураббий Симоне Индзаги билан шартнома муддатини узайтирди, деб хабар берди «Football Italia».
Манбага кўра, янги келишув асосида Индзаги миланликлар билан, бир йилга узайтириш шарти билан, 2023/2024 мавсуми охиригача қолади. Бонусларни ҳисобламаганда, маоши йилига 4,5 млн.дан 5 млн. еврогача оширилди.
Эслатиб ўтамиз, тунда (9 март, соат 01:00, Тошкент вақти билан) ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Интер» сафарда «Ливерпул»га қарши жавоб ўйинини ўтказади. «Интернационале» дастлабки ўйинда ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter