Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минг чавандоз қатнашган кўпкарида Бобуршоҳ полвон бош совринни ютиб олди (фото)

Минг чавандоз қатнашган кўпкарида Бобуршоҳ полвон бош совринни ютиб олди (фото)

Фото: «Toshvil.uz»

Тошкент вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси оммавий баҳсларида кўплаб совринлар ўйинга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг асосий соврини — автомобиль учун бўлган 18-марра беллашувлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Иштирокчилар орасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари билан бирга, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан жами мингдан зиёд чавандозлар иштирок этди.

Якунда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ғолиб сирдарёлик Бобуршоҳ полвон Аҳадовга асосий соврин — автомобиль калитини топширди.

— Бугунги кўпкари беллашувлари ҳалол ва муросасиз ўтди, — дейди Бобуршоҳ Аҳадов. — Бу спорт тури билан 10 йилдан бери шуғулланаман. Асосий совринни ютганимдан хурсандман. Барча чавандозларга шу каби ғалабалар насиб қилсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг