Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллиардер қўлига ўтган «Ньюкасл» кимларни сотиб олмоқчи?

Миллиардер қўлига ўтган «Ньюкасл» кимларни сотиб олмоқчи?

Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди Англиянинг "Нюкасл" футбол клубининг 100 фоиз акцияларини сотиб олиб, жамоа янги эгасига айлани ҳақида хабар берилганди.

Айни пайтда араб миллиардери янги жамоага тажрибали мураббий ва футболчиларни олиб келишга рухста берган. Клуб вакиллари дунё юлдузларига кўз тикмоқда.

Мураббийлардан бошласак. "Ньюкасл" амалдаги бош мураббийи Стив Брюс жамоадан кетгач, раҳбарият кўплаб номзодларга таклиф билан чиқиб кўрди. Уларнинг биринчиси Антонио Конте эди, у дарҳол рад жавобини берди. Дастлабки номзодлар орасида Стивен Жеррард ва Френк Лемпард ҳам бор эди.

Ундан кейин Брендан Рожерс, Жозе Моуриньо, Зинедин Зидан, Рафаэл Бенитес каби таниқли мураббийлар ҳам жамоани бошқаришни истамади. Унаи Эмери, Уэйн Руни, Пауло Фонсека эса клубга бош мураббийлик қилишга тайёрлигини билдиришган.

"Ньюкасл" янги раҳбарияти бир қатор футбол юлдузларини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Уларнинг орасида Жесси Лингард, Жеймс Тарковски, Кейлор Навас, Калиду Кулибали, Аарон Ремзи, Конор Галлахер, Тимо Вернер, Набил Фақир сингари ўйинчилар бор.

Сўнгги хабарларга кўра, Мадриднинг "Реал" жамоасидан бир йўла икки футболчи — Эден Азар ва Тони Кроос "Ньюкасл"нинг янги аъзоларига айланиши мумкин. Жамоа Кроос учун 30 млн. евро тўламоқчи ва қишки трансфер пайтидаёқ сотиб олмоқчи.

Янги раҳбариятнинг асл мақсадларини вақт ўтгани сари кўраверамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг