Месси янги жамоасида қанча пул олиши маълум бўлди
Лионель Мессининг АҚШ чемпионатида иштирок этувчи «Интер Майами» клубида қанча маош олиши маълум бўлди.
Football Daily нашрининг маълум қилишича, Леонинг Америкадаги йиллик маоши 43 миллион фунт атрофида бўлади. 1 июль куни томонлар расмий шартнома имзолайди. Шундан сўнг Лионель Месси АҚШ чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.
«Интер Майами» тўлайдиган маош Месси ПСЖдан олган маблағдан ҳам кўп. Парижликлар аргентиналик юлдузга 38 миллион евро тўлаган эди.
Мессига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби фантастик сумма (йилига 500 миллион) таклиф қилганди, бироқ у Америка вариантини танлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter