Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси суперголи эвазига жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Месси суперголи эвазига жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Лионель Месси ўзининг дебют учрашувида «Интер Майами»га ғалаба келтирди.

Америка Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида «Интер Майами» Мексиканинг «Крус Асуль» жамоасига қарши баҳс ўтказди.

Жамоага яқинда келиб қўшилган Месси ва Бускетс ушбу учрашувнинг 54-дақиқасида майдонга туширилди.

Баҳс якунига етиб бораётган вақтда, 90+4-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб, жамоасига 3 очко келтирди.

Лига кубоги. J гуруҳи. 1-тур
Интер Майами АҚШ – Крус Асуль Мексика – 2:1

Голлар: 1:0 – Тэйлор (44), 1:1 – Антуна (65), 2:1 – Месси (90+4).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг