Месси қачон футболдан бутунлай кетишини айтди
Aргентина терма жамоаси футболчиси Лионел Месси фаолиятини якунлаш арафасида эканлигини айтди.
Бу ҳақда «TV Publica» маълумот бермоқда.
«Ёшим туфайли фаолиятим тугаши яқин қоляпти. Ўша пайт қачон келишини аниқ айта олмайман. Мен шунчаки яшайман ва лаҳзалардан завқланаман», - деди Месси.
3 июн куни Месси Франция чемпионатининг 38-турида «Клермон»га қарши майдонга тушиб, ПСЖ жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Футболчининг парижликлар билан шартномаси июн ойида ниҳоясига етди, у эркин агент сифатида «Интер Майами»га ўтди.
«ПСЖ»га қадар Месси 2003 йилдан 2021 йилгача «Барселона»да ўйнаган. Месси жамоа сафида ўн марта Испания чемпиони бўлди, етти марта Испания Суперкубоги ва Испания кубогини қўлга киритди, тўрт марта Чемпионлар лигасида, уч марта УЕФA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter