Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси «чемпионлик сири»ни очди

Месси «чемпионлик сири»ни очди

«Пари Сен-Жермен» ва Аргентина терма жамаси форварди Лионел Месси Қатар-2022даги ғалабага қадар босиб ўтилган йўлни эсга олди.

«Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни қанчалик истагандим? Жуда. Олдинги жаҳон чемпионатлари, зафарга бир қадам қолганда мен бой берган 2014 йилги мундиал, терма жамоадаги узоқ фаолиятдан сўнг, ниҳоят уддаладим.

Мундиалдаги ғалабагача йўл кўплаб йўқотишлар, мағлубиятлар, оғир дамлардан иборат бўлди. Ҳаммасини бошдан ўтказдим. Фантастик тарих», — Мессидан иқтибос келтирди Ole.

Эслатиб ўтамиз, Қатар-2022 финалида 18 декабр куни Аргентина Францияни енгиб, янги чемпионга айланди. Аср финалига айланган ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугаган, қўшимча вақтларда томонлар биттадан гол урган, ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида аргентиналикларнинг омади чопганди (4:2).

Лионел Месси Қатар-2022нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Дарвоқе, ЖЧ-2022 финали — Аргентина-Франция учрашуви бугун соат 21:00 да «Спорт» телеканалида такроран намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг