Бокс. Мэнни Пакьяо ва Эррол Спенс жанги бекор қилинди
Саккизта вазн бўйича бокс собиқ чемпиони Мэнни Пакьяо ва WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенс ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда «CBS» хабар берди.
Жангнинг бекор қилинишига Эррол Спенснинг кўзидан олган жароҳати сабаб бўлган. Филиппинликнинг кейинги рақиби тажрибали Йорденис Угас бўлиши кутиляпти.
«Мен жангни интиқлик билан кутаётгандим. Афсуски, шифокорлар чап кўзимдаги жароҳатни операция қилишим кераклигини ва бу ҳолатда кўзларим билан курашишнинг иложи йўқлигини айтишди. Афсусдаман», — деган Эррол Спенс.
«Биринчи навбатда мен ҳаммадан Эррол Спенснинг тўлиқ соғайиб кетиши учун ибодат қилишларини сўрайман»,— деди Пакяо.
Спенс - Пакьяо ўртасидаги бокс кечаси 21 август куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказилиши керак эди. Пакьяо сўнгги жангида (2019 йил) Кит Турманни мағлуб этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter