«Манчестер Юнайтед» келгуси мавсумда ЕЧЛда қатнашмайди

Англия чемпионатининг кечаги сафар ўйинида «Брайтон»дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган «Манчестер Юнайтед» Европа Чемпионлар лигасининг 2022/2023 мавсумида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Голларни Мойсес Кайседо (15-дақиқа), Марк Кукуреля (49), Паскал Гросс (57) ва Леандро Троссард (60) киритди.
«Манчестер Юнайтед» 37 ўйинда 58 очко тўплаб Англия чемпионатида 6-ўринда бормоқда. ЕЧЛ йўлланмасини берувчи юқори тўртликдаги 4-жамоа — «Арсенал» ҳисобида 34 ўйиндан кейин 63 очко бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter