Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» футболчилари Молдовада заҳарланишди

«Манчестер Юнайтед» футболчилари Молдовада заҳарланишди

Фото: AP

Европа лигаси доирасида Кишинёвга ташриф «Манчестер Юнайтед» футболчилари учун жиддий муаммо туғдирди. Бир йўла 12 футболчи овқатдан заҳарланди.

Жамоа ўтган жума куни Молдовадан учиб кетганди. Ўша куни футболчиларда овқатдан заҳарланиш аломатлари юзага чиқди. Оқибатда шанба кунги машғулотларни ўтказиб юборишди.

Кейин аниқланишича, инглизлар аэропорт ва самолётдаги сифатсиз маҳсулотлардан жабр кўришган. Ҳозирда футболчиларнинг саломатлиги тикланган.

Эслатиб ўтамиз, «Шериф» — «МЮ» ўртасидаги 2-тур ўйини 0:2 ҳисобида манчестерликлар фойдасига ҳал бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг