Магнус Карлсен — шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони!
Классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Олмаотада ўтаётган турнирда Карлсен 10 очко тўплади.
Иккинчи — германиялик Винсент Каймер (9,5), учинчи — америкалик Фабиано Каруана (9,5).
Россиялик Даниил Дубов, Владимир Федосеев, Владислав Артемьев, ҳиндистонлик Аржун Эригайси, руминиялик Рихард Раппорт 9 очкодан тўплашди.
Ўтган йили Варшавада ўтган жаҳон чемпионатида юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов ушбу йўналишда жаҳон чемпиони бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter