Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ливерпуль» УЕФА Суперкубогини қўлга киритиб, «Реал»га етиб олди

«Ливерпуль» УЕФА Суперкубогини қўлга киритиб, «Реал»га етиб олди

Фото: «Football.ua»

Истанбулда УЕФА Суперкубоги учун Англиянинг «Ливерпуль» ва «Челси» клублари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

«Водафон Арена»даги «супертўқнашув»нинг асосий вақтида дарвозаларга биттадан гол урилди — 1:1. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ҳам камлик қилди, яна биттадан гол урилиб, 2:2 ҳисоби юзага келди.

Пенальтилар сериясида эса «Ливерпуль» 5:4 ҳисобида ғолиб бўлди.

Клопп мураббийлик фаолиятидаги 800-ўйинида 7-совринини қўлга киритди.

УЕФА Суперкубоги

«Ливерпуль» — «Челси» — 2:2, пенальтилар серияси — 5:4

Голлар: 0:1 — 36 Жиру, 1:1 — 48 Мане, 2:1 — 95 Мане, 2:2 — 101, пенальти Жоржиньо.

«Ливерпуль» — Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Ҳендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабиньо, Мане (Ориги, 103), Салоҳ.

«Челси» — Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абраҳам, 74).

Пенальтилар серияси:

1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (79), Ҳендерсон (85), Александер-Арнолд (107).

Маълумот учун: «Ливерпуль» УЕФА Суперкубогини 4-марта қўлга киритиб, «Реал Мадрид»га етиб олди.

Статистика:

«Барселона», «Милан» — 5 марта

«Реал» (Мадрид), «Ливерпуль» — 4 марта

«Аякс», «Атлетико» (Мадрид) — 3 марта. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг