«Ливерпуль» ўз тарихида бўлмаган ишни уддалади
Англия чемпионати (АПЛ)нинг 18-турида қолдирилган учрашувини ўтказган «Ливерпуль» клуби «Вест Ҳэм Юнайтед» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Диов Оригига қарши ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Кейин, 52-дақиқада Салоҳ ошириб берган аниқ узатмани яримҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен рақиб дарвозасига жойлаб, орадаги фарқни икки баравар оширди.
Жорий мавсумда «Ливерпуль» АПЛнинг барча жамоаларини мағлубиятга учратди. Бунақаси клуб тарихида биринчи марта юз бериши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter