Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лапортанинг узридан сўнг Мессининг фикри ўзгарди

Лапортанинг узридан сўнг Мессининг фикри ўзгарди

Аргентиналик футбол юлдузи Лионел Месси келаси ёзда Каталонияга қайтиши мумкин. Унинг фикри ўзгаришига «Барселона» президенти Хоан Лапортанинг аргентиналик футболчидан кечирим сўрагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Журналист Жоан Фонтестнинг маълум қилишича, Франциянинг «ПСЖ» клубининг 35 ёшли ҳужумчиси жорий мавсум якунланганидан сўнг, аввалроқ узоқ йиллар тўп сурган «Барселона»га ўтишга тайёр. Бироқ ҳаммаси Каталония жамоаси қандай таклиф билан чиқишига боғлиқ бўлади. Лионелнинг рафиқаси Антонелла ва уларнинг фарзандлари ҳам Барселонага қайтишни орзу қилишлари муҳим омил бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, журналистнинг айтишича, «Барселона» президенти Жоан Лапорта телефон орқали суҳбатда аргентиналик футболчидан ўз вақтида жамоада олиб қололмагани учун узр сўраган.

Ҳужумчи 2023 йилнинг ёзида эркин агентга айланади, шунинг учун «Барселона» уни текинга олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг