Кураш бўйича навбатдаги Осиё чемпионати Ҳиндистонда ўтказилади
Осиё–Океания кураш конфедерациясининг (КСАО) тақвимига асосан жорий йил 22-25 март кунлари кураш бўйича Х Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда КСАО матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар қилди.
Юбилей тарзида ташкил этилаётган навбатдаги қитъа биринчилигига Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлик қилади. Мусобақалар эркаклар ўртасида 7, аёллар ўртасида 8 вазн тоифасида ўтказилади. Чемпионат дастури доирасида Осиё–Океания кураш конфедерациясининг ижроия қўмитаси мажлиси ва КСАО Конгресси ташкил этилади.
Конгресс кун тартибига конфедерация вице–президентлари ва қўмита раҳбарлари ҳисоботларини тинглаш, янги федерацияларни аъзоликка қабул қилиш, курашни янада ривожлантириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш ва бошқа масалалар киритилган.
Мусобақа давомида жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида кураш бўйича беллашувларги бошқарадиган ҳакамлар учун махсус ўқув-семинари ўтказилади. Шунингдек, 2017 йилнинг турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган шахсларни тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Ҳиндистон Кураш федерациясидан олинган маълумотга кўра мазкур нуфузли кураш байрамини юқори даражада ўтказиш учун барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кураш бўйича Осиё чемпионатларига шу пайтгача Тошкент, Шаҳрисабз (Ўзбекистон), Деҳли, Керала (Ҳиндистон), Теҳрон,Машҳад (Эрон), Қобул (Афғонистон), Улан-Батор (Монголия),Байрут (Ливан) шаҳарлари мезбонлик қилган.
Маълумот учун таъкидлаш лозимки, кураш ғалабага ҳалол йўл билан эришишни тарғиб қилади. Миллий спорт туримизнинг тарихи 3000-3500 йилни ташкил этиши ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд.
Осиё–Океания кураш конфедерацияси Кураш халқаро ассоциацияси таркибидаги Осиё ва Океания Кураш конфедерацияларининг 2017 йил 4 январь куни бўлиб ўтган бирлашув конгрессидаягона конфедерация сифатида ташкил этилган.
Осиё олимпия кенгашининг 2017 йил 20 сентябрдаги Бош ассамблеясида спортнингкураш тури жорий йил август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter