Икки дзюдочимиз олтин медал соҳиби бўлишди
Португалияда дзюдо бўйича Гран-при турнирининг финал баҳслари ўтказилди.
-60 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Дилшод Баратов финалда Панамерика чемпионати совриндори бразилиялик Мишел Августо билан кураш олиб борди. Якунда ҳамюртимиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
-52 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Диёра Келдиёровага финалда Европа чемпионати совриндори венгриялик Рика Пупп рақиблик қилди.
Якунда Диёра Келдиёрава рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter