Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Арзонгаям ясаш мумкин...»: Ҳиндистонда Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ўрнатишди (фото)

«Арзонгаям ясаш мумкин...»: Ҳиндистонда Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ўрнатишди (фото)

Фото: «Sport24»

Ҳиндистоннинг Калангут шаҳри (Гоа штати)да замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналдунинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси футболчиси шарафига ўрнатилган ҳайкал таннархи чамаси 15 минг евро. Ҳайкалнинг оғирлиги — 410 кг.

ФОТО: TWITTER

Гоа штати вазири Майкл Лобо твиттерда ҳайкалнинг иккита суратини жойлаб, шундай ёзди:

«Футболга муҳаббатимиз ва ёшларимизнинг илтимосидан келиб чиқиб, ёшларимизни футболни янада юксакка кўтаришга илҳомлантириш учун боғда Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ўрнатдик».

Ҳайкал бор жойда, албатта, танқидлар ҳам бўлади... Жойли аҳолининг аксариятига Роналдунинг ҳайкали ўрнатилгани ёқмади. Ҳукуматимиз биронта ҳиндистонлик спортчига ҳайкал қўйсаям бўларди-ку, дейишмоқда танқидчилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг