Forbes дуёнинг энг қиммат жамоалари рейтингини эълон қилди

Forbes нашри турли спорт турлари бўйича дунёнинг энг қиммат жамоалари рейтингини эълон қилди.
Футбол клублари орасида биринчи ўринни 5,1 миллиард долларга баҳоланган «Реал Мадрид» эгаллади. Ваҳоланки, жаҳон спорт жамоаларининг умумий рейтингида «Қироллик клуби» 13-поғонада. Мадрид клуби 14 марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган, бу ҳар қандай жамоа учун рекорддир.
Футбол клублари орасида иккинчи ўринни «Барселона» (5 миллиард, умумий ҳисобда 15-ўрин) эгаллади. Футбол жамоалари орасида 3-ўринни «Манчестер Юнайтед» (4,6 миллиард доллар, умумий ҳисобда 19-ўрин) эгаллади.
Шунингдек, рейтингда «Ливерпул» (4,45 миллиард доллар, 22-ўрин), «Бавария» (4,28 миллиард доллар, 23-ўрин), «Манчестер Сити» (4,25 миллиард доллар, 24-ўрин), «ПСЖ» (3,2 миллиард, 48-ўрин) ва «Челси» (3,1 миллиард, 50-ўрин) клублари жойлашган.
Forbes дунёнинг энг қиммат жамоалари умумий рўйхатида биринчи ўринга Миллий футбол лигаси (Aмерика футболи) «Даллас» клубини қўйди. Унинг қиймати 8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter