Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Флик Лёвнинг ўрнини эгаллайди: шартнома имзоланди

Флик Лёвнинг ўрнини эгаллайди: шартнома имзоланди

Флик (чапда) ва Лёв.

Фото: «UA-Football»

Германия футбол иттифоқи (DFB) Ҳанс-Дитер Флик билан шартнома имзолади. Бу ҳақда DFB матбуот хизмати хабар берди.

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси собиқ бош мураббийси Евро-2020дан сўнг Германия терма жамоасида Йоахим Лёвнинг ўрнини эгаллайди. 56 ёшли янги бош мураббий билан шартнома 2024 йилга қадар тузилди.

Эслатиб ўтамиз, Флик мавсум тугаши билан «Бавария»дан кетган эди.

Терма жамоани 2006 йилдан бери бошқариб келган Йоахим Лёв турк жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг