Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси дисквалификация қилинди

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси дисквалификация қилинди

Руминиялик теннисчи Симона Халеп антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро теннисда ҳаққонийликни таъминлаш агентлиги (ITIA)хабар берди.

31 ёшли руминиялик аёлга икки хил модда бўйича айблов қўйилган. Биринчиси, 2022 йилги AҚШ очиқ чемпионатида тақиқланган рохадустат моддаси учун дори-дармон синовининг салбий натижаси билан боғлиқ. Иккинчи айблов спортчининг биологик паспортидаги кўрсаткичларнинг нотўғрилиги билан боғлиқ.

«Катта дубулға» туркумига мусобақаларнинг икки карра чемпиони Халеп 2022 йилнинг октябр ойидан буён мусобақалардан четлаштирилганди.

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчисининг дисквалификация муддати 2026 йилнинг 6 октябрида тугайди. Қарор устидан шикоят қилиниши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг