Бугун Сурияга қарши ўйнаймиз. Бу ЖЧ-2022 саралаши олдидан сўнгги учрашув
Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув «Миллий» стадионда соат 18:30да бошланади. Мазкур ўйинни қирғизистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. Сафарда Туркияга 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 7 июнь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Сурия билан кечадиган баҳс Эктор Купер жамоаси учун ЖЧ-2022 саралаши олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ўзбекистон — Сурия
11 июнь, «Миллий» стадиони. Соат 18:30
Бош ҳакам: Рисбек Шекербеков (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: ИсмоилхонТолипжонов (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter