Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ўзбекистонлик жангчи UFCда дебют қилади

Бугун ўзбекистонлик жангчи UFCда дебют қилади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий кардида ҳамюртимиз Богдан Гусков Швейцария вакили Волкан Ўздемирга қарши октагонга кўтарилади.

Турнирнинг марказий жанги франциялик Сирил Ган ҳамда Сергей Спивак ўртасида кечади.

Маълумот учун, оқшомнинг прелим кард жанглари Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади. Асосий кард жангларини эса соат 00:00 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин. Богдан Гусковнинг жанги тахминан соат 00:40 дан сўнг бошланади.

Турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг:

Асосий кард:

Сириль Ган — Сергей Спивак

Манон Фьоро — Роуз Намаюнас

Бенуа Сен-Дени — Тиаго Мойзес

Волкан Оздемир — Богдан Гусков

Уильям Гомис — Лукас Алмейда

Янис Геммури — Каолан Логран

Прелим кард:

Морган Шарьер — Маноло Зеччини

Тэйлор Лапилус — Муин Гафуров

Зара Фейрн — Жаклин Кавальканти

Нора Корнолл — Жозелин Эдвардс

Анге Луса — Рис Макки

Фарид Башарат — Клейдсон Родригес.

Жанг телеграмдаги UFC LIVE канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг