Бугун Осиё кубоги-2019га қуръа ташланади
Бугун Дубайдаги «Armani Hotel» меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этади. Хусусан, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов куни кеча ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.
Аҳмаджонов сафар давомида Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аҳмад Абдулла ал-Шафар ҳамда БАА миллий олимпия қўмитаси раҳбари Аҳмад бин Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан учрашди.
Айтиш керакки, келаси йилда БААда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирокчилар сони кенгайтирилиб, 24тага етказилган. Терма жамоалар тўртта саватчага бўлинган ва ҳар бир саватчада олтитадан жамоа бор. Ўзбекистон — иккинчи саватчадан жой олган.
1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд
3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам
4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 20:30га белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter