Баҳодир Жалолов тарозидан ўтди. Эртага жанг

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жанглар ўтказиб келаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9КO) 18 март куни БААнинг Дубай шаҳрида Probellum компанияси ташкил этаётган бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ушбу кечада унга польшалик Камил Соколовский рақиб бўлади. Ушбу тўқнашув олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Тарозида Жалолов 116 кг, Соколовский 109 кг тош босган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир аввалги жангини ҳам Дубай шаҳрида ўтказган ва биринчи зарбасидаёқ Хулио Сезар Калименони (4-1, 4 КО) нокаутга учратганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter