Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина «финалиссима»да ғолиб бўлди. Месси энг яхши футболчи деб топилди

Аргентина «финалиссима»да ғолиб бўлди. Месси энг яхши футболчи деб топилди

Европа ва Жанубий Америка қитъаси чемпионлари ўртасидаги ўйинда Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

«Уэмбли»да ўтган «финаллисима»да Аргентина Италия дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Лаутаро Мартинес, Анхель Ди Мария ва Пауло Дибала гол урди, Месси эса иккита асист қайд этди.

Ўйинда Месси қитъа чемпионлари ўртасидаги финалнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ИталияАргентина 0:3

Голлар: Мартинес (28), Ди Мария (45+1), Дибала (90+4).

Италия — Доннарумма, Кьеллини (Лаццари, 46), Бонуччи, Эмерсон (Бастони, 77), Ди Лоренцо, Жоржиньо, Барелла, Пессина (Спинаццола,  63), Бернардески (Локателли, 46), Белотти (Скамакка, 46), Распадори.

Аргентина — Э.Мартинес, Отаменди, Тальяфико, Ромеро (Песселья, 85), Ди Мария (Нико Гонсалес, 90), Де Пауль (Паласиос, 75), Г.Родригес, Молина, Месси, Ло Чельсо (Дибала, 90), Л.Мартинес (Альварес 85).

Огоҳлантиришлар: Отаменди (22), Бонуччи (39), Ди Лоренцо (72), Барелла (77).

Фактлар:

  • Бунгача икки қитъа чемпионлари ўртасидаги тўқнашувларда 1985 йили Франция, 1993 йили Аргентина ғолиб бўлган.
  • Месси фаолиятидаги 40-совринни қўлга киритиб, Иньестани (39) ортда қолдирди. Фақат Алвес олдинда — 46.
  • Аргентина мағлубиятсиз сериясини 32та ўйинга етказди. Бу — мамлакат рекорди.
  • Италия сўнгги 5 йилдаги энг йирик мағлубиятини (0:3) қабул қилиб олди.
  • Месси миллий жамоа билан 2-совринини қўлга киритди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг