25 ёшли хорватиялик футболчи кўкрак қисмига тўп текканидан кейин ҳалок бўлди (видео)
Хорватияда ўйин вақтида 25 ёшли ярим ҳимоячи Бруно Бобан ҳаётдан кўз юмди.
Фожеа Хорватиянинг учинчи лигасида, «Марсония» ва «Славония» учрашувида рўй берди. Кўкрак қисмига тўп текканидан бироз ўтиб, футболчи майдонга қулаган. Аввалига жамоа шифокорлари, сўнг тез ёрдам мутахассислари футболчига тиббий ёрдам кўрсатган. Бироқ бу наф бермаган. Ўлим сабаби текширувлардан кейин маълум қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter