Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурия Сочида бўлиб ўтган музокаралар натижаларини мамнуният билан кутиб олди

Сурия Сочида бўлиб ўтган музокаралар натижаларини мамнуният билан кутиб олди

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС

Сурия 30 январь куни Сочида бўлиб ўтган музокаралар якунидан мамнун. Бу ҳақда «SANA» агентлиги Сурия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар бермоқда, деб ёзади ТАСС.

«Сурия Араб Республикаси 2018 йилнинг 30 январида Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Сурия бўйича миллий музокаралар натижаларини мамнуният билан қабул қилмоқда», — деб ёзади манба.

Сешанба куни Сочи шаҳрида якунланган Сурия миллий диалогининг иштирокчилари сурияликларнинг ўз мамлакатлари келажаги ҳақидаги қарашларини намоён этган 12 банддан иборат баёнотни қабул қилди. Ҳужжат Сурия суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш кераклигини ва унинг келажаги фақат Сурия халқи томонидан сайлов орқали ҳал қилиниши мумкинлигини таъкидлайди. Сурияликлар, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни Конституция комиссиясини ташкил этишда ёрдам беришга чақирдилар. Унинг мандати Женева жараёнида белгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг