Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи бошланди (фото)

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи бошланди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига келди.

Миср пойтахтининг халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон етакчисини Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди ва самимий қутлади. Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди.

Бугун давлатимиз раҳбари Қоҳирада буюк аллома бобомиз Аҳмад Фарғоний томонидан барпо этилган «Миқёси Нил» иншоотига ташриф буюради ва Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишади. Ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказилади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар эртага, 21 феврал кунига мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг