Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани муносабати билан мамлакат президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик йўллади.
Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Бир ҳафта аввал Бразилиянинг Ресифе ва Олинда ҳудудларида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб камида 84 киши ҳалок бўлгани, яна юзга яқин киши бедарак йўқолгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter