Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни чақирилади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни чақирилади

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини 2020 йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг