Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси қабул қилинади

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси қабул қилинади

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.

Тадбир маданият ва туризм вазири О. Назарбековнинг тантанали нутқи билан очилди. Вазир ўз нутқида вазирлик ва унинг тузилмалари олдига қўйилган мақсад-вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишларга, шу жумладан UNWTO Бош ассамблеясига қадар Самарқандда туризм таълими, туризмда аёлларнинг ўрни, экотуризм, гастрономик туризм, ИТ технологиялар, туризм соҳасидаги «ақл маркази»ни ташкил этиш бўйича муҳим халқаро тадбирлар режасига тўхталиб ўтди.

Тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Маданият, санъат, кино, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар;

Бош Ассамблеянинг навбатдаги сессиясини етакчи хорижий ОАВларда тарғиб қилиш;

Хорижий давлатлар вакилларини Бош Ассамблея ва унинг доирасидаги «Туризм соҳасидаги инвестиция форуми», «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё биринчи туризм форуми» ва бошқа тадбирларга жалб қилиш;

UNWTO равнақи йўлида «Ипак йўли» брендини қайта тиклаш бўйича аниқ муддатларни белгилаб олиш.

Худди шунингдек, ҳар бир дипломат билан алоҳида мулоқот қилиниб, маданият ва туризм соҳасидаги муҳим устувор масалалар юзасидан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг