Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент

«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент

Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси давом этмоқда. 

«Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак?

Энди сўров бошқача бўлади.

Вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб, ўзи жавоб беради.

Давлат вакиллари ўзининг ҳалол меҳнати, оддийлиги, халқсеварлиги, самимийлиги ва фидойилиги билан одамларимиз меҳрини қозониши керак.

Энди, вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади.

Ҳар бир вилоятдаги муаммоларни ечиш учун, ҳар ойда жойига чиққан ҳолда «Ҳукумат куни» ўтказилиши йўлга қўйилади.

Вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.

Таъкидлаб айтмоқчиман – энди, қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг