Остонада илк бор «Марказий Осиё – Россия» саммити ўтказилмоқда
Саммитда давлат раҳбарларининг сўзга чиқиши ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини олти томонлама форматда муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, олий даражадаги учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда ҳозирги геосиёсий вазият, озиқ-овқат, хомашё ҳамда логистика нархлари ошиб бораётган шароитда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Учрашув якунлари бўйича Евроосиё маконидаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини акс эттирувчи Давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter