Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги уриб туширилган афғон самолёти бўйича баёнот берди

Мудофаа вазирлиги уриб туширилган афғон самолёти бўйича баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Сурхондарё вилоятида Афғонистон қуролли кучлари белгилари бўлган ҳарбий самолёт уриб туширилгани хабар берилган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ОАВ департаменти бошлиғи Баҳром Зулфиқоров Xabar.uz сўровига жавобан ҳодисани тасдиқлаб, самолёт чегарани ноқонуний бузиб кирганини маълум қилди.

Ҳозирда текширув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Мудофаа расмийси ҳодиса бўйича якуний муносабат берилишини айтган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар кузатилмаган.


Афғонистондаги ҳолат бўйича онлайн трансляцияни бу ерда кузатишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг